Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Темурхўжа Абдухолиқов: «Ҳозирда «Темурнома»ни ўқияпман»

Баҳо:
+2 | -

«Пахтакор» ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов «Тошкент» телеканалининг «Спортчининг бир куни» кўрсатувида меҳмон бўлди. Кўрсатув давомида футболчининг бир кун давомида қиладиган ишлари ҳақида лавҳалар намойиш этилди.

Кўпчилик футболчиларга хос бўлмаган ҳолда Темурхўжа жуда равон нутқга эга экани билан эътиборни жалб қилди. Кўрсатув охирида бунинг сабаби ҳам маълум бўлди. Ҳужумчи машғулотлардан бўш вақтида кутубхонада ҳам бўлиб турар экан. Унинг таъкидлашича, айни вақтда Салоҳиддин Тошкандийнинг «Темурнома»си мутолааси билан банд экан. Европа футболида Эрик Контана, Лиллиан Тюрам, Сергей Игнашевич каби футболчиларнинг адабиёт шайдоси эканларини билардик. Бизда ҳам шундай футболчиларнинг борлиги кишини қувонтиради. Темурхўжанинг айтишича, китоб ўқиш майдонда тез фикрлашга ҳам ёрдам берар экан.

Бошловчининг терма жамоада ҳужумчиларнинг етишмаётгани ҳақидаги саволига эса футболчи қуйидагича жавоб берди:

«Клубларимизнинг кўпчилиги битта ҳужумчи билан ўйнашади ва ёш ҳужумчиларга имкон беришмайди. Айнан шунинг учун биздан кучли ҳужумчилар кўп ҳам етишиб чиқавермайди»,- дейди футболчи.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:13, 10.01.2014.
Ўқилди: 12055 марта.
Фикрлар: 520 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.