Қозоғистоннинг "СКА-Юг" футзал жамоаси чемпионатнинг навбатдаги турида "ОзенМунайГаз" жамоаси меҳмони бўлди. Бронза медали учун асосий даъвогар бўлган мазкур икки жамоанинг ўзаро қарама-қаршилиги қизиқарли кечди.
Биринчи ўйинда 4:4 ҳисоби қайд этилган бўлса, иккинчи баҳсда "СКА-Юг" 5:4 ҳисобида ғалаба нашидасини сурди.
"СКА-Юг" сафида Фарҳод Абдумавлонов ҳар иккала ўйинда биттадан гол уриб, ғалабасининг иккита ўйинда 4 очко қўлга киритишида муҳим ҳисса қўшди. Александр Петров бошчилигидаги «ОзенМунайГаз» жамоаси эса муҳим очколарни қўлга киритишди. Бу жамоа шарафини Элибоев, Тожибоев ва Умаров ҳимоя қилишаётганидан хабарингиз бор.
Фарҳод Абдумавлонов 16та гол билан тўпурарлар баҳсида 2-ўринда бораётганини таъкидлаб ўтиш лозим.
"СКА-Юг" 28 очко билан жадвалнинг 3-поғонасини эгаллаб турибди. «ОзенМунайГаз» ва "Аят" жамоалари ҳисобида эса 17тадан очко бор. Жадвални эса "Қайрат" ва "Тулпар" жамоалари бошқаришмоқда.