"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Англия чемпионатининг 21-тури якунловчи учрашувида "Астон Вилла" мағлуб этилганидан сўнг (2:1) қуйидагича фикр билдирди.
"Биз учун жуда муҳим ғалаба бўлди. Биринчи таймда ўйин унчалик қовушмади, аммо иккинчи бўлимга келиб жамоалар бир-бири билан ҳақиқий курашга киришди.
Рақибимиз бизга атлетик футбол таклиф қилди. Тўп тез-тез ҳавога кўтарилиб турди. Аммо иккинчи таймда ҳимояда яхши ўйнадик. Умуман, ўзимизни ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумчи кўрсата олдик", дейди Венгер.