«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне жамоа олдига максимал вазифа қўйилганини таъкидлади.
«Ёшлигимда фақат ғалаба қозонишни хоҳлардим, ҳаттоки стол футболида ҳам.
Кубог баҳсларига ҳам жиддий эътибор қаратамиз. Бу ўйинлар ҳам, Перу ва Аргентинада ўтказган ўртоқлик ўйинларимиз ҳам муҳим. Биз майдонга жуда чиройли ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Испания кубогини яна ютиб олишга ҳаракат қиламиз»,- дейди мураббий.