Англия чемпионати 21-туридан ўрин олган «Ньюкасл» ҳамда «Манчестер Сити» жамоалари ўйини вақтида мезбонлар устози Алан Пардю ҳамкасби Мануэль Пеллегринини ҳақорат қилган эди.
Англия футбол иттифоқи бу ҳолатни кўриб чиқди ва Пардюни огоҳлантириш билан чекланди. Унга ёзма огоҳлантириш билдирилди.
Пардю ўйиндан кейин Пеллегринидан кечирим сўраган ва шу сабаб дисквалификациядан қутилиб қолган.