«Манчестер Сити» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Серхио Агуэронинг жароҳатидан тикланаётгани ҳақида фикр билдирди.
«Серхио машғулотларда фаол қатнашмоқда. Эртага у таркибда бўлади. Сильва ва Туреларнинг жароҳатлари жиддийроқ. Умид қиламанки, шанбагача улар ҳам сафга қайтишади»,- дейди мураббий.