Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Осиё чемпионати. U-22. Ироққа тишимиз ўтмади

Баҳо:
+ | -

Уммонда 22 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида  Осиё чемпионати давом этмоқда. D гуруҳида қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи турда Ироққа имкониятни бой берди.

Ўйинни Ироқ жуда фаол бошлади. Қатор ҳужумлар футболчиларимизни шошириб қўйди. 9-дақиқага келиб ҳисоб очилди. Ироқ шу кеча қарши ҳужумда жуда зўр ўйнади. Вазиятда вакилларимиз ҳужумга берилиб кетишди ва қарши ҳужумчи ўтказиб юборишди. Кўп ўтмай рақиб стандарт вазиятдан иккинчи голни урди. Чап қанот яқинида ироқлик футболчига нисбатан қўполлик ишлатилди. Стандарт вазиятдан рақиб унумли фойдаланди. Иккинчи қаватда устунлик қилган Ироқ ҳисобни иккитага оширди. Дарвозабон ва ҳимоячилар нима қилишни билмай қолишди.

Иккинчи бўлимда футболчиларимиз анча фаоллашишди. Жамшид Искандеров 64-дақиқада ҳисобни қисқартирди. Бундан кўпига футболчиларимизнинг кучи етмади.

Ёшлар (U22) ўртасида Осиё чемпионати
ИРОҚ – ЎЗБЕКИСТОН 2:1 (2:0)
Голлар: Марвон Ҳусайн (9), Мустафо Жарий (38) – Ж. Искандеров (63)
Огоҳлантиришлар: Амжид Калаф (81), Муҳаннад Каррар (90), Маҳди Комил (90+4) — Дилшод Жўраев (53)
Ўзбекистон (U22): 1. Акмал Турсунбоев, 3. Сардор Раҳмонов, 14. Бобурбек Йўлдошев, 13. Даврон Ҳошимов, 15. Жавлон Мирабдуллаев, 5. Акбар Исматуллаев (Дилшод Жўраев 46), 6. Аббосбек Махсталиев (Сардор Рашидов 57), 19. Диёр Туропов (Игорь Сергеев 77), 9. Сардор Мирзаев, 10. Жамшид Искандеров, 11. Темурхўжа Абдуҳолиқов.
Ироқ (U22): 12. Жалол Ҳассан, 2. Аҳмад Иброҳим, 3. Али Баҳжат, 4. Мустафо Жарий, 8. Саиф Салмон, 9. Маҳди Комил (Жавод Козим 90+5), 14. Амжид Калаф, 15. Дурғом Исмоил, 16. Муҳанад Каррар (Али 90+3), 18. Марван Ҳуссайн (Фаёз 73), 23.Волид Салим
Бош ҳакам: Моҳд Амирул (Малайзия)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Ироқ 2 2 0 0 5-2 6
2 Ўзбекистон 2 1 0 1 3-3 3
3 Хитой 1 0 0 1 1-2 0
4 Саудия Арабистони 1 0 0 1 1-3 0

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:49, 14.01.2014.
Ўқилди: 26714 марта.
Фикрлар: 114 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3188]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2070]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1804]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1795]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1703]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1483]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1464]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1409]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1387]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик