Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Эмиль Кенжисариевни дўппослаган қўриқчи уч йилга қамалди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг «Актобе» футбол клуби ярим ҳимоячиси Эмиль Кенжисариевни дўппослагани учун қўриқчи уч йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда, Олма-Ота шаҳар Медеу туман судига асосланиб, Tengrinews.kz хабар бермоқда.

Қайд этишларича, Эмиль Кенжисариев Олма-Ота тунги клубларидан бирида тан жароҳатини олган.

Хабар беришларича, қўриқчи Бейбит Узақбай «Қасддан саломатликка оғир шикаст етказиш» моддаси бўйича жавобгарликка тортилган.

Суд ҳукми 15 кун ичида кучга киради. Жавобгар томон ҳали ҳукм устидан апелляция бермаган.

Эслатиб ўтамиз, Эмиль Кенжисариев 2013 йил августида оғир тан жароҳати етказилгани ҳолда, Олма-Ота шифохоналаридан бирига ётқизилган эди.

Уни номаълум шахслар дўппослаб кетгани хабар қилинган эди. Кейинроқ эса футболчининг калтакланиши юзасидан жиноий иш очилган, иш судга оширилгани маълум бўлди.

Бу орада эса Кенжисариевнинг ўзи Исроилда жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказиб қайтди.

Маълумот учун, Эмиль Кенжисариев 2012 йилнинг биринчи ярмида Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби сафида тўп сурган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 17:40, 15.01.2014.
Ўқилди: 5629 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.