Англия кубогининг учинчи босқичида ўзаро дуранг (1:1) қайд этган "Манчестер Сити" ва "Блэкберн" жамоалари кеча яна бир кейинги босқич иштирокчиси номини аниқлаш учун майдонга тушдилар.
Бу сафарги ўйин "Иттиҳод Стэдиум"да ўтказилди ва унда мезбонлар йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозондилар. Негредо ва Эдин Жеко дублга эришган бўлса, Агуэро ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.
АНГЛИЯ КУБОГИ, 3-босқич
15 январь:
Манчестер Сити – Блэкберн 5:0 (1:0, 4:0)
Голлар: 1:0 – 45 Негредо, 2:0 – 47 Негредо, 3:0 – 67 Ж, 4:0 – 73 Агуэро, 5:0 – 79 Ж.
Манчестер Сити – Пантилимон, Ричардс (Хьюз, 77), Настасич, Лескотт, Клиши, Фернандиньо (Коларов, 45), Хави Гарсия, Навас, Милнер, Жеко, Негредо (Агуэро, 72).
Блэкберн – Робинсон (Иствуд, 45), Хэнли, Килгаллон, Сперр, Хенли, Уильямсон (Мэхони, 89), Лоу, К. Тэйлор, Маршалл, Кэрни, Кэмпбелл (Кинг, 59).
Огоҳлантиришлар: Кэмпбелл (26), Милнер (63), Коларов (65).