Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелоттининг сўзларига қараганда, жамоада Месут Ўзилнинг ўрни билиняпти.
"Ўзилнинг кетишига рухсат бериб хато қилдик. Аммо исталган вақтда "Реал"да ажойиб ҳужумчилар бўлади. Гонсало Игуаин ҳам кетганига қарамай, биз ҳамон бошқа ҳужумчи сотиб олишга эҳтиёж сезаётганимиз йўқ", - деди Анчелотти.