«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти 2005 йилдаги чемпионлар лигасининг финалидаги «Милан» ҳамда «Ливерпуль» жамоалари ўйинини ёдга олди. Хабарингиз бор, ўшанда Анчелотти «Милан» бош мураббийи эди.
«Жамоа ғалаба қозониш учун қўлдан келган ишни қилган. Мағлубият тақдиримизга ёзилган эди. Рақиб 6 дақиқа ичида учта гол урса, нима қилиш керак. Бундан вазиятда нимадир қилишнинг иложи йўқ.
Мен мураббий сифатида 800та ўйин ўтказдим. Агар мен ютқазган ўйинларимдан иккитасида ғалаба қозониш имкони бўлганида, ўша Истанбулдаги финални ва «МЮ»га қарши ярим финални танлаган бўлардим.
2007 йилда биз чемпионлар лигасининг ярим финалидаги «Челси» ҳамда «Ливерпуль» ўйинида «Челси»га қарши мухлислик қилганмиз. Барчамиз «Ливерпуль»нинг шапкаларини кийиб ўйинни кўрган эдик»,- дейди мураббий.