"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти яқинда Месут Ўзилнинг "Арсенал"га ўтиши юзасидан берган интервьюсини рад этиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис Мадрид клубининг Германия термаси аъзосини қўйиб юбориб, хато қилганини таъкидлагани ҳақида хабарлар чиққанди.
"Меники дея чоп этилаётган интервьюларнинг биринчиси эмас бу. Хабар мени ҳайрон қолдирди. Аммо бу масалада ҳаммаси аён, мен бир неча марта ўз фикримни айтиб бўлганман", - деди Анчелотти.