Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Максим Шацких: «Ҳозирги кунда сайёрамизнинг энг яхши футбочлиси — Месси»

Баҳо:
+1 | -

Максим Шацких Украина клубларидаги фаолияти давомида рақиблар дарвозасини 165 маротаба ишғол қилган. У куни кеча "Олег Блохин номидаги 100 клуби" аъзоси сифатида совринни қабул қилиб олди. Давралар оралиғида "Говерла"га қўшилган ҳужумчи эришилган натижа билан тўхтаб қолмоқчи эмас.

— Мен кўп йиллар давомида ўзимнинг севимли жамоамда ўйнадим ва шу туфайли мазкур совринни ушлаб турибман. Кейинроқ, қариган чоғимда ушбу даврни фахр билан эслайман, ўйинлар ва голлар ёзилган дискларни қайтадан томоша қиламан. Ўша пайтда клубга осон мослашишимга ёрдам берган жамоани эслайман. Барча жамоадошларимга ва мураббийларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Эски "Олимпийский"га 80 мингдан ортиқ мухлис йиғилган пайтларни унутиб бўлмайди. Шунинг учун мен осон ва мароқ билан гол урардим.

— Севимли голларингиз борми?
— Мен ҳамиша таъкидлаб келаман: "Ньюкасл"га урган голим энг севимлиси. Кейинги ўйинда чемпионат доирасида "Днепр" дарвозасига ҳам шунга ўхшаш гол ургандим. Бундан голлар кутилмаганда юзага келади ва улар ҳамиша чиройли бўлади. Кернозенко ҳамон шу ҳақида эслайди: "Бундай масофадан сен қандай қилиб зарба бердинг?" Мураккаблиги жиҳатидан эса янада қизиқарлироқ голларни топиш ҳам мумкин.

— Украина ёки Европа чемпионатларида Сизнинг кумирингиз бўлганми?
— Менинг футболдаги кумирим — бу Зидан. Бундай футболчилар юз йилда бир марта туғилади. Унга қарши ўйнаш менга насиб қилган. Унинг нақадар буюк футболчи эканини ўз кўзим билан кўрганман. Ҳозир эса сайёрамизнин энг яхши футболчиси — Месси. Ундан зўри йўқ ва анча вақтгача бўлмайди ҳам. Мен ҳеч қачон бирорта футболчидан ҳайратга тушмаганман. Шунчаки майдонга чиқиш ва ўз ишини бажариш лозим. Меҳнатга яраша мукофот ўзи келади.

Манба: www.footballnews.com.ua
Киритилди: 23:08, 18.01.2014.
Ўқилди: 3980 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.