Россия терма жамоаси устози Фабио Капелло Леонел Месси ва Криштиану Роналдуни таққослаб кўриб, деди:
"Иккаласи ҳам фавқулодда камдан кам учрайдиган иқтидор эгаси. Аммо айни пайтда улар бир-бирига ўхшамайди. Криштиану - ажойиб ўйинчи, физик томондан кучли. Аммо Месси ундан кўра кўпроқ ижодкорлик қобилиятига эга.
Агар таркибингда шундай футболчилардан биттаси бўлса, бу ўйин тақдирини исталган вақтда ўзгартира олиш имконини беради", - дейди Капелло.