Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Қизларда футбол фанатизми ҳақида икки хил фараз

Баҳо:
+ | -

Қизлар орасида ҳам футблога қаттиқ меҳр қўйганлари етарлича топилади. Назаримда, қизларнинг футболга нисбатан қараши эркакларникига нисбатан бошқачароқ бўлади. Фикримни изоҳлашга ҳаракат қиламан.

1. Қизлар фанат бўла олишадими?
Йўқ, сабаби улар стадионларда нафақат мухлисларнинг, ҳатто футболчиларнинг ҳам эътиборини ўзларига қаратишади. Мухлисларда ўйинга бўлган қизиқиш камайса, бу ҳолат футболчиларга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Ўйинчилар фақат ўзлари учун ўйнашга эрина бошлашади. Бошқаларнинг эътиборини ўзига қаратиш эса қизлар учун ўнғайсиз нарса эмас.

Футболчилар орасида чиройли эркаклар кўп. Бекхэм, Роналду, Кака, Фабрегас, Тотти, Торресга ўхшаш кўркак йигитларни томоша қилишга келадиган мухлисалар ҳам йўқ эмас.

Қизлар футболни кўпроқ турмушга чиққунга қадар яхши кўришади. Турмуш қурганларидан кейин эса бу спорт турига нисбатан қизиқиш бирмунча пасаяди. Улар фарзандли бўлгач, фарзандларига "биз кўчада болалардан қолишмай футбол ўйнардик", деган мифларни ҳам эшитиб қоламиз.

Қизларнинг футболга қизиқиши оддий визуал қизиқишдир. Улар ҳеч қачон футбол тактикасини тушунишмайди. Тушуниш ҳам шарт эмас. Қизлар ҳеч қачон футбол арифметикасига ҳам эътибор қаратишмайди. Кубок ўйини ёки реванш ўйиндаги ғалаба нима эканлигини билишмайди. Масалан, жамоа биринчи ўйинда ўзига керакли натижани қўлга киритган бўлиб, ишқибозларнинг иккинчи ўйинда ютқаза туриб нима учун хурсанд бўлишаётганлигини тушунишмайди.

Шарф тақиш, плакат кўтариш, автограф йиғиш, футболчилар билан расмга тушиш... Мана қизларнинг фанатлиги. Лекин ҳақиқий фанатизмнинг юрак-юракка сингиб кетишини улар тушунишмайди.

2. Йўқ, бу фикрларга қўшилмайман.
Эркакларнинг ҳам корейс, венесуэла сериалларини томоша қилиб туриб кўзёшларини тия олмайдиганлари бўлганидек, нимага қизларнинг эркаклардан қолишмайдиган фанатлари бўлмаслиги керак? Агар чиройли эркакни кўргиси келадиган бўлса, қизлар учун Ҳолливуд, Болливуд фильмлари ҳам етиб ортади-ку. Нимага энди қизлар ҳам фанат бўлмаслиги керак?

Фанат бўлиш учун ёқа йиртиб, бошқаларни ҳақорат қилиб, ўз жамоасининг обрўси учун ҳамма нарсаддан воз кечиб кетавермас экан қизлар. Уларда андиша, уялиш ва севиш хислатлари юқори.

Мана шу икки хил фараз юзасидан фикрларингиз эса мен учун қизиқарли.

BAUYRZHAN никли мухлис.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:20, 19.01.2014.
Ўқилди: 11619 марта.
Фикрлар: 413 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.