Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Анвар Ўринов: «Ҳоким кубоги — футболчиларни кўрикдан ўтказиш учун қулай турнир»

Баҳо:
+ | -

Қашқадарё вилоятида ҳар йили мунтазам ўтказилиб келинаётган “Ҳоким кубоги” мусобақаси ўзининг қизғин палласига кириб улгурди. Ушбу мусобақани ўтказишда Қашқадарё футбол федерациясининг ўрни беқиёс.

“Ҳоким кубоги” мусобақасининг иккинчи тур ўйинлари якунлангандан сўнг Қашқадарё футбол федерацияси Мусобақаларни ўтказиш бўлими бошлиғи Анвар ака Ўриновни суҳбатга тортдик.

— Қашқадарё вилоятида ўтказиладиган “Ҳоким кубоги” ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган. Асосан, Олий лига жамоалари ўринбосарлари ҳамда Биринчи лига жамоалари иштирокида ўтадиган турнирда келажакда ўз футболчиларини юқори лигаларга етказиб беришни истаган иккинчи лига жамоалари ҳам қатнашмоқда.

— Иккинчи лиганинг етакчи жамоалари нима сабабдан иштирок этишмаяпти? Улар ушбу турнирга таклиф қилинмаганми?
— Айтиб ўтганимдек, бу турнирга асосан Олий лига ўринбосарлари ҳамда Биринчи лига жамоалари иштирок этиши кўзда тутилган. Лекин шундай бўлса-да, иккинчи лига жамоаларига ҳам турнир ҳақида хабар берилган. Қарши Олимпия заҳиралари коллежининг “Олимпия” жамоаси ҳар бир мусобақада муносиб иштироки билан ажралиб туради. Шунингдек,  “Бинокор” жамоаси ҳам ажойиб ўйинлари билан муҳлисларда илиқ таассурот қолдирмоқда.

— Нега гуруҳларга жамоалар тенг тақсимланмаган. Яна битта жамоа қўшиб бештадан икки гуруҳга бўлиш ёки 9 та жамоани учта гуруҳга бўлиш мумкин эди-ку?
— Мусобақадан олдинги қуръа ташлаш маросимигача бизга “Сурхон” жамоаси вакиллари турнирга иштирок этамиз, деб ваъда беришганди. Чунки, “Сурхон” “Ҳоким кубоги”нинг доимий иштирокчиси ҳисобланади. Биз уларнинг илтимосига кўра, хатто Сурхондарё вилояти вакилини қуръага ҳам киритдик. Дастлабки тур ўйинлари бошланиш арафасида эса улар қатнаша олишмаслигини маълум қилишди. Шундай қилиб “А” гуруҳида битта жамоа кам бўлиб қолди.

— Турнирни “ҳар йили ўтказилиб келинадиган анъанавий мусобақа”, деб атадингиз. Йиллар давомида “Ҳоким кубоги” воҳа футболига қандай ижобий натижалар бериб келмоқда?
— Ушбу турнир Қашқадарё футболига кўп томонлама ўсиш имконини беради. Биринчидан, Республика доирасида Қашқадарё вилояти шарафини ҳимоя қиладиган Олий лига ўринбосарлари ва Биринчи лига жамоаларида тўп сураётган футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини барқарор сақлаб туришга хизмат қилади. Иккинчидан, юқори лига жамоалари мураббийлари ўзаро футболчиларни кўздан кечириш, шунингдек иккинчи лига жамоалари футболчиларини синаб олиш имкониятига эга бўлишади. Учинчидан, “Ҳоким кубоги” воҳа футбол жамоалари ўртасидаги рақобатни шакллантиради. Тўртинчидан, турнир вилоятимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб этади. Бешинчидан, ушбу мусобақа футболчи ва мураббийларда тажриба алмашиш имкониятини яратиб беради.

— Ғолиб жамоаларга моддий рағбатлар ҳам жорий қилинганми?
— Турнир якунида мусобақанинг энг яхшилари ҳамда ғолиб жамоалар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишади.

Олим ТОЛИПОВ суҳбатлашди

Манба: www.qff.uz
Киритилди: 14:11, 21.01.2014.
Ўқилди: 3434 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.