"Реал" дарвозабони Икер Касильяс гол ўтказиб юборилган кетма-кет ўйинлар сони бўйича ўз рекордини янгилади.
Испания термаси посбонининг аввалги рекорди 518 дақиқани ташкил этганди. Кечаги учрашувнинг 17-дақиқасидан бошлаб эса у ўз рекордини яхшилади.
32 ёшли Касильяс охирги марта 2013 йилннг 27 ноябрида гол ўтказиб юборган.