Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа дарвозабони Икер Касильяснинг захира ўйинчиси эмаслигини таъкидлаб ўтди.
"Икерни табриклашимиз лозим. У жуда яхши ўйнаяпти. Касильяс бу рекордга лойиқ эди, жамоамизга ҳам кўп ёрдами тегмоқда.
Ҳозир бизнинг ҳар иккала посбонимиз тенг миқдорда ўйинлар ўтказишмоқда. Касильяс ҳам Диего Лопес сингари асосий таркибимиз аъзоси", - деди Анчелотти.