Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Узун ҳокими вилоят футбол федерацияси раҳбарининг нотўғри сўзлари сабаб газетага раддия берди

Баҳо:
+ | -

Узун тумани ҳокими Насрулла Тилабов Сурхондарё футбол федерацияси (СФФ) вице-президенти Эркин Бакиевнинг «Футбол Экспресс» газетасига берган интервьюси юзасидан раддия берди. Раддия матни газетанинг 21 январь сонида чоп этилган.

Маълум бўлишича, газетанинг 2013 йил 3 декабрь сонида СФФ вице-президенти Эркин Бакиев билан суҳбат чоп этилган. Суҳбат давомида футбол амалдори: «Шеробод, Музробод ва Узун туманлари бошқалардан ортда қоляпти. Учала туман шарафини бу йил ҳеч бир жамоа вилоят баҳсларида ҳимоя қилмади. Яъни, қизиқиш паст эканлиги сезилиб қолди», – дея интервью берган.

СФФ раҳбарининг бу сўзларига рад этаркан, Узун тумани ҳокими Насрулла Тилабов Ўзбекистон Президентининг футболни ривожлантириш бўйича 2009 ва 2011 йилдаги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 2013 йили Узун туманида «Узун лочинлари» номли жамоа ташкил этилгани ва бу жамоа 2013 йилги вилоят чемпионатида 2-ўринни эгаллаганини маълум қилган.

Айни вақтда, ҳоким «Футбол Экспресс» газетасига йўллаган раддиясига туман жамоасининг вилоят чемпионатида 2-ўринни эгаллагани муносабати билан СФФ вице-президенти Эркин Бакиевнинг 2013 йил 2 октябрда йўллаган миннатдорлик хати нусхасини ҳам илова қилган.

Ҳокимнинг қайд этишича, Узун туманида 2та 10 минг кишилик стадион бўлиб, футболни ривожлантириш учун барча шароитлар яратилган, ҳар бир маҳаллада эса футбол стадионлари мавжуд, маҳаллар ёшлари ўртасида мусобақалар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, туманнинг «Маландиён» маҳалласи ёшлари маҳалла тизими бўйича ўтказилган футбол мусобақаларининг Республика босқичида иштирок этган.

«Бундан кўриниб турибдики, ўша интервьюда нотўғри маълумот берилган. Бу маълумот Узун туманидаги футболчилар ва мухлисларга ёмон таъсир ўтказди. Шундай бўлса-да, туманда футболни янада ривожлантириш учун барча чоралар кўрилмоқда», – дейилади Узун тумани ҳокими Насрулла Тилабовнинг «ФЭ»га йўллаган раддиясида.

Маълумот учун, таҳририяти Андижон шаҳрида жойлашган «Футбол экспресс» газетасининг ҳафталик тиражи 30 мингга яқин бўлиб (сешанба ва пайшанба кунлари чоп этилади), газета мамлакатнинг деярли барча вилоятларига тарқатилади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 20:27, 22.01.2014.
Ўқилди: 6287 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.