"Милан" бош мураббийи Кларенс Зеедорф Италия кубогининг чорак финалида "Удинезе"га имконият бой берилиб, мусобақадаги иштирокини якунлагач қуйидагиларни таъкидлаб ўтди.
"Бутун жамоа майдонда қаттиқ тер тўкди, аммо чарчоқ ўз сўзини айтди. Биз ҳали барқарор ўйин намойиш этишга тайёр эмасмиз, бироқ бугун мен оптимизмни сақлаб қолиш учун қизиқарли нарсаларнинг ҳам гувоҳи бўлдим. Вазиятни ўнглаш қўлимиздан келади.
Катта клуб учун ўйнаётган экансан, ўзингга қўйилаётган талабларнинг ҳам катта эканини ҳис қилиб турасан. Лекин мен йигитларга иложи борича ҳотиржамликни сақлашни айтдим. Вазиятни меҳнат ва истак билан албатта тўғрилаш мумкин. Аввал ҳам айтганимдек, битта ғалабанинг ўзи етарли эмас", - деди Зеедорф.