Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Ишбилармон» менежер (ҳикоя)

Баҳо:
+ | -

Нормурод — менежер. Олис бир вилоятнинг энг катта футбол жамоасида менежер бўлиб ишлайди. Юмуши ўзига ёқадими, йўқми билмадиму, лекин вилоятдаги энг катта жамоанинг ҳамма иши у орқали битади. Анча йилдан бери бир жамоада ишлаб юрганидан қанчадан-қанча бошлиқ кўрмади ўзиям. Вилоятда ёки шаҳарда ҳоким алмашса бўлди, буларнинг жамоасида бошлиқ алмашади. Ҳамма фақат шу жамоани билиб олгандай бошлиқ алмаштиришни шу ердан бошлайди. Лекин кўз тегмасин қанча бошлиқ алмашса ҳам Нормурод ишдан кетмаган, ҳатто хизмат поғонасидан тушмаган. Қанчадан-қанча кўзлар унинг ўрнини пойлаб туришса ҳам. Нормурод мақтанчоқ ҳам эмас, билимсиз ёки тажрибасиз ҳам эмас. Фақат...

Келинг, ҳаммасини айтиб бера қолай. Хуллас, клубга янги бошлиқ келиши мумкинлигини эшитти-ю, клубдаги ўз одами, матбуот хизмати бошлиғи Фахриддинни кабинетига чақирди.

— Фахриддин укам, гап бундай, янги бошлиқ келаркан, деган гап қулоғимга чалиниб қолди, айтишларича пойтахтлик Палончи Писмадончиев ёки Писмадончи Палончиев бўлиши аниққа ўҳшаяпти. Сиз укам, эртага пойтахтга отланинг, мен ўз каналларим орқали у кишилар ҳақида маълумот қидирай, сиз эса у кишиларнинг авлодида футболчи бўлган ёки футболга қизиққанлар тўғрисида маълумот тўпланг, бошлиқ ўзгарса сизга керак бўлади.
— У кишиларнинг авлодининг бизнинг жамоага нима алоқаси бор, — ҳайрон бўлиб сўради Фахриддин.
— Э укам, айтганимни қилинг, кам бўлмайсиз, — кулди Нормурод,— кейин яна бир гап, мана шу манзил бўйича борсангиз, бир ҳайкалторош дўстимиз бор, қайтарда икки бошлиқ авлодлари расмларидан ташлаб ўтинг.
Фахриддин барибир тушушмади.

Пойтахтлик Палончи Писмадончиев клубга раҳбар бўлиб тайинланди. Нормурод янги бошлиқ шарафига базм уюштирди. Базмнинг энг кульминацион нуқтаси янги ҳайкал очилиши бўлди. Бошлиқнинг бувасининг айнан қирчиллама ёшида тўпга зарба бераётганлиги кўриниб турган ҳайкални кўриб янги раҳбарнинг кўзидан ёш чиқиб кетди.

Раҳбарнинг буваси умуман футболчи бўлмаган. Ҳеч кимга маълум бўлмаган футболчилар ҳақида клуб матбуотида тинимсиз хабарлар бериляпти. Ҳаммаси бошлиқнинг аждодлари.

Ҳайкалтарошнинг уйида эса эски ҳайкал клубдан келган олтинчи ҳайкал бўлди. Футболчилар ойлигида эса узилишлар серияси бошланиб ҳам кетди.

BAURZHAN никли мухлис

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:54, 25.01.2014.
Ўқилди: 4602 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.