Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

ЖЧ-2018 ва ОК-2019 саралаш мусобақалари бирлаштирилди

Баҳо:
+ | -

ОФКнинг мусобақаларни ўтказиш қўмитаси бугун Уммон пойтахти Масқатда йиғилиш ўтказди ва муҳим бўлган бир нечта қарорларни қабул қилди. Бунда терма жамоаларнинг кўпроқ халқаро ўйин амалиётига эга бўлиши кўзда тутилган.

1. Осиё кубоги-2019да 24та терма жамоа иштирок этади.

2. ЖЧ-2018 ва Осиё кубоги-2019 саралаш босқичлари бирлаштирилади. Ҳозирда ОФКга аъзо 47та ассоциация бор. Саралаш босқичидан аввал мазкур ассциациялардан саралаш мусобақасида иштирок этиш борасида аризалар қабул қилинади. Шундан сўнг жамоалар 8та гуруҳга ажратилишади. Иштирокчи давлатлар сонига қараб гуруҳларда 5-6тадан жамоа ўрин олади.

3. Гуруҳларда 1-ўринни эгаллаган 8 жамоа ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 4та жамоа - жами 12 жамоа ЖЧ-2018 саралашининг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритиш билан бирга, Осиё кубоги-2019 йўлланмасига ҳам эга бўлади.

4. Дастлабки босқичда ўз гуруҳларида 2-ўринни эгаллаган қолган 4 жамоа, 3-4-ўринни эгаллаган жамоалар (16та) ва 5-ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган яна 4та жамоа - жами 24 жамоа Осиё кубоги-2019нинг қолган 12та йўлланмаси учун кураш олиб борадилар. Бунда жамоалар 4тадан 6та гуруҳга бўлинишади. Гуруҳларда 1-2-ўринни эгаллаган жамоалар Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишади.

5. Осиё кубоги-2015да 1, 2, 3-ўринни эгаллаган жамоалар Осиё кубоги-2019 саралашидан озод этилишмайди. Дастлабки саралаш босқичидан кейин Осиё кубоги-2019 мезбони (ҳали аниқ эмас) 2-босқичга чиқа олмаса, бу жамоа Осиё кубоги-2019 учун 2-саралаш босқичидан озод этилади.

6. ЖЧ-2018 саралашининг 2-босқичига чиққан 12та жамоа 6тадан 2та гуруҳга бўлинишади. Гуруҳларда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. 3-ўринни эгаллаган жамоалар эса ўзаро плей-оффда иштирок этиб, қитъалараро плей-офф йўлланмасига эга бўлади.

7. 2014 йилнинг май ойида Мальдив оролларида ўтадиган ОФК чақирув кубоги мусобақаси сўнггиси бўлади. Бундан кейин бундай турнирга барҳам берилади. Мальдивдаги мусобақа ғолиби Осиё кубоги-2015 йўлланмасини қўлга киритади.

Манба: www.stadion.uz.

Маълумотларга қараганда, Океания футбол конфедерацияси ўз минтақасида ЖЧ саралашида ғолиб чиққан жамоани Осиёдаги 2-саралаш босқичида иштирок этиш борасида ОФКга таклиф билан чиққан.

Агар ОФК ушбу таклифга розилик берса ва ФИФА ушбу қарорни маъқулласа, у ҳолда Океания ғолиби 2-босқичда иштирок этади. Қитъалараро плей-офф босқичи бекор қилинади.

Киритилди: 22:21, 25.01.2014.
Ўқилди: 10357 марта.
Фикрлар: 116 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик