Кириш Регистрация

Уммон-2014. Иордания бронза медалини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Уммонда якунига етиб бораётган 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида бугун 3-ўрин учун баҳс бўлиб ўтди. Ҳозиргина якунига етган ўйинда Иордания пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлубиятга учратди.

Ўйин 120 дақиқа давом этди. Ҳар иккала жамоа ўйин давомида яхши имкониятларга эга бўлишганига қарамай, дарвозалар ишғол қилинмади.

Пенальтилар сериясида эса кореялик жуда ноаниқ ҳаракат қилишди. Улар 5та зарбанинг 3тасини дарвозага йўллай олишмади. Битта зарбани дарвозабон қайтарган бўлса, 2та зарба дарвоза устидан ўтиб кетди. Иордания эса 4та зарбадан 3тасини голга айлантирди.

Шу тариқа, мазкур мусобақанинг барча медаллари араб давлатларига насиб этадиган бўлди. Ироқ ва Саудия Арабистони ўртасидаги финал баҳси эса эртага бўлиб ўтади.

Ёшлар (U22) ўртасида Осиё чемпионати, 3-ўрин учун баҳс
ИОРДАНИЯ - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - 0:0.
Пенальтилар серияси - 3:2

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:15, 25.01.2014.
Ўқилди: 4932 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6500]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3593]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3193]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2818]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2625]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2196]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2100]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2010]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1768]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1707]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик