Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

ОЧЛ: ОФК янги тизимга ўтмоқда

Баҳо:
+2 | -

Кеча Уммон пойтахти Масқат шаҳрида бўлиб ўтган ОФКнинг мусобақаларни ўтказиш қўмитаси яна бир муҳим қарорни қабул қилди. Бундан кейин Осиё чемпионлар лигаси ўринларни тақсимлашда тафтиш комиссияси фаолият юритмайди. Ўринлар фақат техник стандартлар орқали, янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, фақат натижалар орқали аниқлади. Худди УЕФАдагидек. Фақат кичик фарқ бор. Ана шулар ҳақида батафсил тўхталамиз.

1. ОЧЛда 24та давлат вакиллари иштирок этишлари мумкин. Шарқ ва Ғарб минтақаларининг ҳар бирида 12тадан. Ўринлар қуйидагича тақсимланади:
1-2-ўринлар: 3+1 (3та гуруҳ, 1та саралаш)
3-4-ўринлар: 2+2
5-ўрин: 1+2
6-ўрин: 1+1
7-8-ўринлар: 0+1 (ОЧЛ) ва 1+0 (ОФК кубоги)
9-12-ўринлар: 0+1 ва 0+1

Умумий рейтингда 25-32-ўринни эгаллаган давлатлар клублари фақат ОФК кубогида иштирок этишади. 33-47-ўриндаги давлатлари клублари эса фақатгина ОФК кубогининг саралашидан иштирок этиши мумкин.

ОЧЛда иштирок этишни истаган мамлакатлар клублари ОФКнинг талабларини (клубларни лицензиялаштириш, профессионал футбол лигасини ташкил этиш ва бошқариш, стадионлар ва ҳоказо).

2. Техник стандарт 2та нарсадан ташкил топади: клублар тўплаган рейтинг баллар ва терма жамоанинг ФИФА рейтингидаги ўрни. Бунда клубларнинг сўнгги 4 йилдаги натижалари ва терма жамоанинг ФИФАнинг сўнгги рейтинг жадвалида ўрни ҳисобга олинади. Мазкур рейтингда клублар натижалари ва терма жамоанинг ФИФА жадвалидаги улуши 70/30 кўринишда бўлади. Булар қандай ҳисобланади:

а) Клублар натижалари. ОЧЛ ва ОФК кубогидаги натижалар ҳисобга олинади. Бунда ОФК кубогидаги натижалар 2 баравар камайтириб ҳисобланади (аввал 1/3 нисбатда эди). Демак, бир мамлакат клублари томонидан ҳисобланган баллар ўша мамлакатнинг клублари сонига бўлинади (худди УЕФАдагидек). ОЧЛ ва ОФК кубоги саралаш баҳсларидаги натижалар эса ҳисобга олинмайди. Демак, худди шундай тартибда 4 йилдаги натижалар умумлаштирилади. Шу билан иш битмайди. Энг юқори балл тўплаган мамлакатга автоматик тарзда 70 балл берилади. Мана шу 70 балл 100% деб олинади ва қолган мамлакатларга пропорционал равишда балл берилади. Яъни бир мамлакат тўплаган рейтинг баллари пешқадамнинг балларига бўлинади ва 70га кўпайтирилади.

б) ФИФА рейтинги. Бу ерда ҳам пропорционаллик принципига асосланади. Масалан, Эрон ФИФАнинг январь ойидаги рейтингида Осиёнинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди. Форслар 727 очко билан 34-ўринни банд этишган. Демак, бунинг учун Эрон 30 балл олади. Ўзбекистоннинг натижасини ҳисоблаймиз. Бизнинг ҳисобимизда 546 очко бор.

546*30/727 = 22,53 балл

Демак, агар ОФК техник стандарт натижаларини ҳозир ҳисобласа, бизга терма жамоа улушидан 22,53 балл тегади. Бу ёмон натижа эмас.

3. Ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, Ғарб минтақасида бизни Саудия Арабистони ва Эрон ортда қолдиришмоқда. Ўзбекистон Ғарб минтақаси рейтингида 3-ўринни эгаллаб турибди. Лекин бу ҳозирча. Келаси йилги ОЧЛ ўринларини тақсимлашда клубларимизнинг 2014 йилги натижалари қўшилади (2010 йилги натижалар олиб ташланади). Клубларимиз 2014 йилда ОЧЛда яхши иштирок этишса ва терма жамоамиз рейтингда янада кўтарилса, биз Ғарб минтақаси рейтингида 4-ўриндан тушиб кетмасак, келаси йили ОЧЛга 2+2 кўринишида квотани ўзимиз учун кафолатлаймиз. Келгуси йилларда яхши иштирок этиб, рейтингда яна бир ўрин кўтарилсак ўринларимиз 3+1 кўринишида бўлади.

Эътиборли томони, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, БАА мамлакати ОЧЛ гуруҳ босқичи учун бирорта ҳам ўрин ололмайди. Аксинча, ОФК кубогидаги муваффақиятли иштироки туфайли Кувайт ва Иордания давлатлари рейтингда юқорироқ ўринларни эгаллашган.

4. Кўриб турганингиздек, ҳеч бир ассоциацияга ОЧЛ учун тўғридан-тўғри 4та ўрин берилмайди. Ҳозирги тизимда саралашда иштирок этувчи жамоалар сони кескин ошади. Демак, ОЧЛ саралаш тизими ҳам ислоҳотга муҳтож. ОФК ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумот тарқатмади. Бу масалага ойдинлик киритишимиз билан сизга маълумот берамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:50, 26.01.2014.
Ўқилди: 6037 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.