"МЮ" бош мураббийи Дэвид Мойес яримҳимоячи Хуан Мата АПЛнинг кейинги турида "Кардифф"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкинлигини маълум қилди.
"Хуан - замонавий футболнинг энг яхши плеймейкерларидан бири. У билан шартнома имзолаганимиз катта бахт. У АПЛда охирги 2 мавсумни ҳисоблаганда 32та гол ва 23та голли узатмани амалга ошириб "Челси"га катта наф келтирган.
Уни қизил футболкада кўриб жуда хурсанд бўламан. "Кардифф"га қарши ўйинимиздаёқ Мата майдонга тушиши мумкин", - деди Мойес.