Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Ал-Жазийра
15/09 18:45 Аркадағ 1-0 Ал-Муҳаррақ
15/09 21:00 Ал-Айн 4-0 Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел - Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия - Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда - Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда - Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн - Ист Бенгал
16/09 23:15 Ар-Райян - Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта - Ас-Сийб

«Дорилаш керак, дорилаш» (ҳикояча)

Баҳо:
+ | -

Безбек Хумкаллаев янги фермер хўжалигига бошлиқ этиб тайинланди. Бекорга эмас, албатта. Бунгача қанчадан-қанча қўллар сиқилди, қанчадан-қанча этаклар ўпилди. Ишқилиб, ҳозир Безбекнинг ошиғи олчи. Катта фермер хўжалиги унга қарайди. Келганидан бери билганиям, қойиллатганиям мажлис. Калласига бирор-бир фикр туғилиб қолса, тамом, мажлис уюштиради. Мажлис тугагач эса ёрдамчисига тайинлайди, «Иш планининг асосий қисмига ёзиб қўйинг, навбатдан ташқари мажлисда фермер хўжалигини ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди, денг».

У келгач, ҳисоб дафтарлари кўпайгандан-кўпайди. Фермер хўжалигини буюк келажак ҳақидаги орзулар қамраб олди. Бунда, албатта, Безбекнинг ёрдамчиси Сурбет Гаптегмасовнинг хизмати катта бўлди.

Орадан анча вақт ўтди, аммо тараққиёт қоғозда қолиб кетди. Катта-катта бўлиб пишган картошкалар эса дори сабабли етиштирилганлиги учун одамларни заҳарлай бошлади. Мажбуран етиштирилган маҳсулотлар бошқа нимага ҳам ярарди? Бу охир-оқибат норозиликларни келтириб чиқарди. Орада Безбек Хумкаллаев бир эркалик ҳам қилди, ишдан кетиши ҳақида хабар қилди, аммо яна ишини давом эттираверди. Ёрдамчилари эса буни қуйидагича изоҳлашди: «Безбек Хумкаллаев фаолиятини тугатиш ҳақида қарор қилди, одамлар эса ундан қолишини илтимос қилишди, у эса одамларни ўйлаб, лавозимида қолди». У шу қадар устаси фаранг эди-ки, уқувсизлигини оташин нутқлари билан ёпиб кетарди.

— Биз охирги пайтларда тарқалаётган касалликларга қарши курашиш йўлини топдик, — деди у бир сафарги нутқида. — Бундан буён маҳсулотларни дорилаган, уни зўрма-зўраки етиштирганлар қаттиқ жазога тортилади.

Ҳамма уни олқишлади. Безбек Хумкаллаев идорасига қайтгач, ёрдамчиси уни кулиб қарши олди:

— Бопладингиз лекин, хўжайин. Роса ишонарли чиқди. Вей, роса жиддий турдингиз лекин.
— Мени биласан-ку!
— Айтгандай, жаноб Хумкаллаев, бу йил кўпроқ маҳсулот етиштирмокчи эдик, нима маслаҳат берасиз?!
— Дорилаш керак, дорилаш...

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:19, 26.01.2014.
Ўқилди: 6103 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик