«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ҳужумчи Диего Костанинг яна голлар уришни бошлашига умид қилмоқда.
«Диего Коста биз учун муҳим футболчи ҳисобланади. У жамоа учун жуда кўп меҳнат қилган. Умид қиламанки, у яна голлар уришни бошлайди.
Ўтган мавсумда Фалькао билан ҳам шндай бўлган эди, лекин у муаммоларни енгиб ўтган ва голлар ура бошлаганди. Коста тўпурарлар баҳсида Криштианудан кўп ортда қолаётгани йўқ. Шунинг учун у яхши ўйнамоқда деб айтиш мумкин»,- дейди мураббий.