Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

"Андижон" пойтахтда дастлабки назорат ўйинларини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда йиғин ўтказаётган "Андижон" кеча дастлабки назорат учрашувларида майдонга тушди. Аввал хабар қилиб ўтганимиздек, андижонликларнинг рақиби “Бунёдкор-2” жамоаси бўлди.

Бу жамоага қарши ўйинларда Азамат Абдураимов иккита таркибни синаб кўрди. Яъни, ёш “қалдирғочлар”га қарши иккита ўйин ўтказилди. Дастлабки баҳсда "Андижон" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин “Бунёдкор” стадионининг машғулотлар майдонида бўлиб ўтди. Дастлаб Лочин Солиев учрашув дебютида ҳисобни очди. Шундан сўнг Расул Раҳмонов ўртадаги фарқни иккитага оширди. Бу голларга “Бунёдкор-2” футболчилари фақат бир бор жавоб қайтара олишди. Кеча жамоа сафига қўшилган молдовалик легионер Алексей Касьян ҳам майдонга туширилди.   

“Андижон” таркиби: М.Худоёров, Т.Султонов, Д.Турсунов, А.Абдуллаев, А.Касьян, Р.Раҳмонов, Б.Ғозиев, Б.Абдураҳимов, И.Отахонов, А.Тўхтасинов (Н.Павленко), Л.Солиев.

Голлар: Л.Солиев, Р.Раҳмонов.

Биринчи ўйинда қатнашмаган футболчилар иккинчи учрашувда таркибдан жой олишди. Бу беллашувда кучлар тенг келди - 2:2. Шаҳбоз Жумабоев бу учрашувда рақиблар дарвозасини икки бор ишғол этди. Шуни айтиш керакки, иккинчи ўйинда Хайрулло Жакбаров, Ином Отабоев, Бобур Насимов, Темур Васильев, Влад Павловский каби бир қатор янги ўйинчилар синовдан ўтказилди.

“Андижон” таркиби: С.Смородин, Д.Маҳмудов, Х.Жакбаров, Р.Қодиров, И.Отабоев, Б.Насимов, Н.Павленко, Т.Васильев, О.Тойлоқов, Ш.Жумабоев, А.Жўрабоев.
Захирадан майдонга тушганлар: В.Павловский, Т.Усмонов, Н.Норов.
Голлар:Ш.Жумабоев (2та)

"Андижон" навбатдаги назорат учрашувини 29 январь куни “Оқ-тепа”га қарши ўтказади.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 07:51, 28.01.2014.
Ўқилди: 3172 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.