Бразилия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Карлос Алберто Перейра мамлакатнинг жаҳон чемпионатига тайёргарликни танқид қилди.
«Биз бутун дунёга мамлакатимизнинг нималарга қодир эканини кўрсатишни уддалолмадик. Биз бошқача Бразилияни кўрсатишимиз керак эди.
Жаҳон чемпионати учун энг муҳими стадионлар эканини биламиз, лекин ҳаммаси бу эмас. Мухлислар стадионда яшай олишмайди. Барчаси 2018 ёки 2020 йилларда ўзгаришини айтишмоқда. Биз эса жаҳон чемпионатида ўзимизни нималарга қодир эканимизни кўрсатмоқчи эдик.
Ҳаммаси тайёр деб айтишмоқда. Мен эса бундай деб ўйламайман. Масалан аэропорт қурилиши учун тендер мартда якунланар экан. Жаҳон чемпионатига уч ой қолганда улгуришармикин. Бу шунчаки кулгули. Биз жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини 7 йил олдин қўлга киритганмиз, тендер эса энди тугаяпти»,- дейди мураббий.