«Тоттенҳэм» бош мураббийи Тим Шервуд Англия чемпионати 23-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Манчестер Сити» барчани мағлуб этмоқда, лекин уларни бизнинг ўйинимизни ўйнашига эриша оламиз.
Тўрт нафар футболчи жароҳатидан тикланишди, лекин улар ўйнай оладими йўқми билмайман. Биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз. Жамоа тўғри йўлдан бормоқда деб ўйлайман. «Сити» устидан қозонилган ғалаба биз учун катта мувоффақият бўлади. Биз айнан шуни хоҳлаймиз»,- дейди мураббий.
Хабарингиз бор, биринчи даврадаги ўйинда «Сити» 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.