Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Владимир Сафаров 75 ёшда

Баҳо:
+ | -

Ўзбек спорт журналистикасида муҳим ўрин тутадиган устоз ҳамкасбимиз Владимир Ашотович Сафаров 17 январь куни ўзининг 75 ёшини қарши олди. Бу инсон мана 50 йилдан ошдики, Ўзбекистон футболи тарихини ўрганиб келади. Бу борада бир қатор китоблари чоп этилган. Бундан ташқари, у «Пахтакор» ташкил этилгани (1956 йил)дан буён клуб тарихчиси ва ашаддий мухлисидир.

Владимир Ашотович хусусан, InterFutbolда ҳам ўзининг қизиқарли мақолалари билан чиқиш қилмоқда. Айтайлик, 2012 йили футболимизнинг 100 йиллик тўйи муносабати билан унинг бутун тарихи ҳақида туркум мақолалари берилди.

Эътиборли томони, арман миллатига мансуб бу инсон бир неча йиллардан буён мусиқанинг жаз тури билан шуғулланиб келади. Ҳаттоки, ака ва укалари билан «Арцах» гуруҳини ҳам тузган.

Сафаровларнинг келиб чиқиши Тоғли Қарабоғга бориб қадалади. Бўлажак жазменларнинг боболари Александр Богданович Захарян тақдир тақозоси билан Тошкентга келиб қолган. Ўзбекларнинг меҳмондўстлиги туфайли бу инсон юртимизда қолишга қарор қилган. Агар Владимир Ашотовичнинг набираси Вартанни ҳисобга олсак, Мана, Сафаровларнинг учинчи авлоди она заминимизда дунё юзини кўрди. Улар орасида энг таниқлилари ака-ука Геннадий, Владимир ва Вячеслав Сафаровдир. Юқорида таъкидланганидек, улар Ўзбекистондан ташқарида ҳам машҳурликка эришган «Арцах» ансамблини тузишган. Сафаровлар халқ­аро жаз фестивалларида Ўзбекистондаги Арман маданияти маркази номидан иштирок этишади.

Ўз ўрнида Владимир Сафаровни жаз ихлосмандлари, футбол ишқибозлари, Ўзбекистон футбол федерацияси ва таҳририятимиз номидан таваллуд айёми билан табриклаймиз. Устоз журналистга ўзбек футболи статистикасини юритишда толмаслигини тилаймиз.

Маълумот учун

 

Владимир Сафаров қуйидаги китоблар муаллифи:

 

1. «Пахтакор»: унутилмас ўйинлар» (Тошкент, 1990 йил)

 

2. «Пахтакор»: 40 йиллик ўйин» (Тошкент, 1996 йил)

 

3. «Талант особого рода» - Геннадий Красницкий ҳақида (Тошкент, 2000 йил)

 

4. «Бетакрор истеъдод соҳиби», ўзбек тилида (Тошкент, 2000 йил)

 

5. «Футбол братьев Ан» (Тошкент, 2002 йил)

 

6. «Ан ака-укалар», ўзбек тилида (Тошкент, 2002 йил)

 

7. «Хотира қанотлари» - «Пахтакор»-79 ҳақида (А. Тазетдинова билан ҳаммуаллифликда, Тошкент, 2004 йил)

 

8. «Пахтакор-79» (А.Тазетдинова билан ҳаммуаллифликда, Москва, 2004 йил)

 

9. «Пахтакор»: ярим асрлик битиклар» (Тошкент, 2005 йил)

 

10. «Юрий Саркисян феномени: футбол ҳақида ҳаёт» (Г.Ртвеладзе билан ҳаммуаллифликда, Тошкент, 2007 йил)

 

11. «Ўзбек футболи афсонаси» - Биродар Абдураимов ҳақида (С.Данилов билан ҳаммуаллифликда, Тошкент, 2009 йил)

 

12. «Ҳаммаси жаз ҳақида» (Тошкент, 2010 йил)

 

Шунингдек, ўзбек футболи ҳақида қу­йидаги китобларга маълумотлар берган:

 

«Справочник тақвимлар» (Тошкент)

 

«Статистик тўпламлар» (Москва, Харьков, Уфа)

 

Энсклопедия: «Россия футболининг 100 йиллиги» (Москва)

 

«Футбол сайёраси» (Москва)

 

«Мустақил мамлакатлар футболи» (Таллинн, инглиз тилида)

 

«Аёллар футболи энсклопедияси» (Калуга)

 

Умуман олганда, турли нашрларда 3000дан ортиқ мақолалари чоп этилган

 

2000 йили Ўзбекистон футбол федерация­си томонидан йилнинг энг яхши журналисти, деб топилган

 

Жаз билан шуғулланади. 1954 йилдан буён фортепиано чалади

 

Тошкент жаз-клуби президенти

 

«Ака-ука Сафаровлар ва дўстлари» жаз ансамбли раҳбари

 

Ўзбекистондаги Арман маданияти маркази аъзоси

 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:24, 29.01.2014.
Ўқилди: 4712 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3765]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2878]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2001]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1878]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1856]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1606]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1564]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1503]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1491]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1340]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.