Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

"Металлург"-"Навбаҳор" - 1:0. Наманганликлар таркибида Кападзе майдонга тушди

Баҳо:
+ | -

Режага кўра "Навбаҳор" бугун Бекободнинг “Металлург” клуби билан куч синашди. Учрашув бундан бироз вақт олдин якунланди. Ўйинда 1:0 ҳисобида “Металлург” ғалаба қозонди.

Бекободликлар ҳал қилувчи голни баҳс охирларида пенальтидан киритишди. Ушбу вазиятда Ботир Тўрабоев жарима майдончаси ичида рақибини тирсаги билан туртиб юборгани учун пенальти белгиланди.

Мураббийлар штаби “Металлург”га қарши ўйинда “Бунёдкор”нинг ёш футболчиларидан бири Камрон Кападзени иккинчи бўлимда синовдан ўтказишди. Футболчини жамоада қолиш ёки қолмаслиги борасидаги ҳозирча бир нарса дейиш қийин.

“Металлург”га қарши учрашувни наманганликлар қўйидаги таркибда ўтказишди: Дониёр Усмонов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов (Маҳсуд Ҳайитов), Тимур Яфаров, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов, Раҳматулло Бердимуродов, Отабек Валижонов, Абдумалик Абдуллаев, Собир Ҳамидов, Илҳом Бойдедев, Азизбек Ғуломхўжаев.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Хуршид Хўжаев, Камрон Кападзе, Шавкат Насибуллаев, Акбаршо Рашидханов, Аъзам Алиев, Элёр Жаҳонов, Ботир Тўрабоев, Камолиддин Тожибоев.

“Металлург”га қарши ўйинда бетобликлари сабабли Абюхон Ғаппаров, Соҳиб Абдуллаев, Исмоил Исмоилов, Муҳаммад Расулов ва яқиндагина яна “Навбаҳор”га қайтган Алишер Маҳмудовлар иштирок эта олишмади. Шунингдек, Қаҳрамон Маҳаммаджонов ҳам ўйиннинг биринчи бўлимида жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

"Навбаҳор" навбатдаги назорат учрашувини 2 феврал куни Муборакнинг “Машъал” клубига қарши ўтказади.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 13:57, 29.01.2014.
Ўқилди: 3785 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.