Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

IFFHS рейтинги: Олий лига 69-ўринга тушиб кетди

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси дунё  миллий чемпионатлари рейтингини эълон қилди. 2013 йил натижалари бўйича эълон қилинган ушбу жадвалда Ўзбекистон Олий лигаси 69-ўринда қайд этилди. Бу ўтган йилги натижага нисбатан 15 поғона паст демакдир. Чемпионатимиз ҳисобида тўпланган очколар 300 баллга етиши учун 0,5 балл етмаган.

Миллий чемпионатимиз қитъада Жанубий Корея (23), Саудия Арабистони (24), Япония (30), Хитой (34), Эрон (37), Кувайт (56), Таиланд (63), Қатар (66) лигаларидан ортда қолиб кетган. Хитой Суперлигаси ўтган йили 70-ўринда қайд этилганини инобатга олсак, бу чемпионат бир йил ичида 36та ўрин кўтарилган.

МДҲ миқёсида эса Олий лигамиз Россия (8), Украина (14), Молдова (41), Озарбойжон (43), Грузия (50), Эстония (54), Латвия (57), Беларусь (60), Литва (69) чемпионатларидан кейинги ўринни эгаллаган. Қозоғистон Премьер-лигаси рейтингда 104-ўриндан 83-поғонага кўтарилган.

Жадвални эса худди ўтган йилгидек Испания Ла-лигаси бошқариб турибди. Англия Премьер-лигаси эса 2-ўринга чиқиб олди. Ўтган йили АПЛ 5-ўринда қайд этилганди. Учинчи ва тўртинчи ўринларда ўзгариш бўлмаган: Германия Бундеслигаси ва Италия А серияси. Бешинчи ўринга эса Бразилия чемпионати тушган. Кейинги ўринларни Аргентина ва Франция чемпионатлари эгаллаган.

Миллий чемпионатлар рейтинги билан IFFHS сайтида танишишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:20, 29.01.2014.
Ўқилди: 5276 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик