«Тоттенҳэм» бош мураббийи Тим Шервуд Англия чемпионати 23-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биринчи даврада 0:6 ҳисобидаги мағлубият ҳақида гапирмоқчи эмасман, лекин бу ерда профессионаллар йиғилган ва маълубиятни ҳеч ким эсидан чиқармаган. Шунинг учун жамоа ғурури учун ҳам ҳаракат қилади.
Негредо – фантастик футболчи, лекун у шерикларининг ёрдамисиз гол ура олмайди. Умид қиламанки, ҳимоячиларимиз унга ўйин беришмайди»,- дейди мураббий.