Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ - Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) - Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа - Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос - Байер
19/02 01:00 Брюгге - Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт - Интер

Бокс. Икки нафар спортчимиз Осиё чемпиони бўлишди

Баҳо:
+ | -

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати баҳслари ниҳоясига етди.

Эътиборлиси, қитъанинг энг иқтидорли чарм қўлқоп усталари иштирокида бўлиб ўтган чемпионатда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 10 нафар боксчимиздан 8 нафари совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди.

Терма жамоамиз ҳисобига олтин медалларни Бектемир Мелиқўзиев (-69 кг) ва Козимбек Мардонов (-75 кг) келтиришган бўлса, Абдулҳай Шораҳматов (-52 кг), Маҳмуд Ғоипов (-64 кг), Азизбек Шукуров (-81 кг) ҳамда Асилбек Солиев (-91 кг) кумуш медаль совриндори бўлишди. Яна икки нафар ҳамюртимиз Фазлиддин Мелибоев (-60 кг) ва Шоҳрухбек Эркинов (+91 кг) эса Осиё чемпионатининг бронза медаллари билан тақдирландилар.

Шу тариқа, 2 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Терма жамоамиз аъзолари 2 февраль куни соат 01:30да Ватанимизга қайтиб келадилар.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:53, 30.01.2014.
Ўқилди: 4212 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.