Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия

Халқаро Спорт Курашлари Федерацияси Президенти Тошкентга ташриф буюради

Баҳо:
+ | -

Маълумки, 2014 йилнинг 27-29 сентябрь кунлари пойтахтимизда илк бор эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади.

Мазкур нуфузли мусобақани ўтказишга АҚШ, Швеция, Финляндия, Германия, Озарбайжон ва Россия сингари ўндан зиёд давлат даъвогарлик қилган эди. Лекин Лондон Олимпиадаси доирасида бўлиб ўтган Халқаро спорт курашлари федерацияси конгрессида Ўзбекистонда спортни ривожлантиришга юксак эътибор қаратилаётгани, замонавий спорт инфратузилмаси, шароит ва мусобақаларни юқори савияда ўтказишда бой тажриба мавжудлиги эътиборга олиниб, мезбонлик ҳуқуқи мамлакатимизга берилди.

Жорий йилнинг 1-3 февраль кунлари ушбу жаҳон чемпионатига қай даражада тайёргарлик ишлари олиб борилаётганлиги билан бевосита танишиш мақсадида Халқаро Спорт Курашлари Федерацияси (FILA) Президенти Ненад Лалович мамлакатимиз пойтахтига ташриф буюради. FILA раҳбари ташриф давомида Жаҳон чемпионати беллашувлари ўтадиган спорт иншоати, шунингдек, FILA раҳбарияти, ҳакамлар, спортчи ва мураббийлар истиқомат қиладиган меҳмонхоналар билан танишади.

Бундан ташқари Нанад Лалович пойтахтимиздаги Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ҳамда қатор спорт саройларига ташриф буюради.

FILA президентининг мамлакатимизга ташрифи давомида FILA Бюроси аъзоси, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси вице-президенти Аҳрол Рўзиев ҳамда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Бош котиби Константин Михайлов ҳамрохлик қилишади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 07:56, 01.02.2014.
Ўқилди: 3975 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.