Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Арсен Венгер: «Манчестер Сити» ҳозир кучли ўйнамоқда, аммо улар ҳам бенуқсон эмас»

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер чемпионлик учун асосий даъвогар "Манчестер Сити" экани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Манчестер Сити" ҳозир кучли ўйин кўрсатмоқда. Натижада уларнинг чемпион бўлиши ҳақидаги баландпарвоз гаплар эшитилмоқда. Тушунинг, мен бу жамоанинг юқори савиясини инкор қилмайман, уларнинг таркибида ажойиб ўйинчилар бор. Лекин, унутмаслик керакки, бу жамоа сафардаги 4та ўйинда мағлубиятга учраган. Демак, улар ҳам бенуқсон эмас. Боз устига, уларнинг тақвими бизникига нисбатан мураккаб.

Ҳа, "Манчестер Сити" — ғолиблик учун курашда фаворит, ҳозир бу фикрга қўшиламан. 100дан ортиқ гол урадиган жамоа кучсиз бўлиши мумкин эмас. Улар жуда кучли. Уларни қувиб етишимиз учун бу ҳолат бизни янада руҳлантиради. Агар улардан ўтиб кетсак, бу фантастик натижа бўларди. Ўйлайманки, биз буни қила оламиз.

Олдимизда топ-жамоаларга қарши ўйинлар турибди. Биз "Манчестер Юнайтед ва Манчестер Сити" билан уйда ўйнаймиз, "Челси", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" билан эса сафарда. Лекин биз сафарда ҳам яхши ўйнай оламиз. Рэмзи ва Уилшир йўғида биз бу босқичда муваффақиятли ўта олсак, улар қайтганидан кейин мавсумнинг сўнгги қисми учун кучли заярд оламиз", дейди Венгер.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 11:41, 02.02.2014.
Ўқилди: 3287 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.