"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионатининг 22-туридан ўрин олган "Атлетик"га қарши учрашувдан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ажойиб ўйин ўтказдик, айниқса иккинчи бўлимдаги ўйинимиз яхши чиқди. Биз ҳисобни очдик, ўйинни назорат қилдик. "Атлетик" фантастик гол урди, аммо мен жамоам ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.
Криштиану Роналдунинг четлатилишини муҳокама қилиш қийин. Тасвирлар кўрсатмоқда, ўша вазият анча бўрттириб юборилганди.
Эскича ўйинчи алмаштиришлар? Бусиз иложи йўқ. Ўйин охирида кучга тўла футболчиларни туширишга ҳаракат қилдим", - деди Анчелотти.