"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерс "Днепр" яримҳимоячиси Евгений Коноплянкани қўлга киритиш учун клуб қўлидан келган барча чораларни кўришга тайёрлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, "қизиллар" бу масалага ёзда ҳали яна қайтишади.
"Коноплянкани олиб келиш учун "Ливерпуль" талаб қилинган барча ишларин қилди. Ҳамма: скаутлар, шифокорлар, бошқарув директори Иен Эйр яхши ишлашди. Муаммолар молиявий томон билан боғлиқ, деган гап эшитдим, аммо ундай эмас. Гап пулда эмас. Шунчаки шундай бўлиб қолди. Бундан афсусдаман.
Ўйинчининг ўзи жамоамизга келишни истаётганини биламан. Ёзда ҳали бу масалага қайтамиз", - деди Рожерс.
Эслатиб ўтамиз, Коноплянканинг "Ливерпуль"га ўтиши 18 миллион фунт стерлинг эвазига амалга ошмай қолди.