Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Вячевлав Шевченко: «Осиё клублари билан тўқнашиш — мен учун қизиқарли»

Баҳо:
+ | -

Ушбу мавсумдан бошлаб "Локомотив"да шуғулланаётган ва "темирйўлчилар" билан шартнома имзолаган украиналик ҳужумчи Вячеслав Шевченко Footall.ua сайтига интервью берди.

Футболчининг ўзи эса ўтган куни бўлиб ўтган "Шўртан"га қарши назорат ўйинида 2та гол уришга муваффақ бўлди.

— Мен бир неча кун илгани Киевдан Тошкентга учиб келдим, — дея гап бошлади Вячеслав. — БААдаги йиғиндан кейин 3 кун дам берилди. Яқинларимни олдига бориб келиш имконият бўлмади. Шунинг учун улар икки кунга менинг олдимга келишди. Улар ҳозир Тошкентда.

— Тошкентда ҳаво қандай? Бизда эса кучли қор  ёққан. Назорат ўйинлари бекор қилинмоқда, футболчилар эса йиғинни тўхтатиб, таътилга жўнатилишмоқда...
— Биласизми, бу ерда ҳам қиш — ҳаттоки режалаштирилган машғулотлар ҳам қор ва совуқ туфайли бекор қилинди. Шунинг учун биз залда машғулот ўтказяпмиз. Бу ерда сунъий қопламали майдонлар бор, умуман олганда, шароитлар  борасида муаммо йўқ. Лекин бундай об-ҳаво мен учун "сюрприз" бўлди. Авваллари Тошкентда фақат иссиқ ва ёз бўлади, деб ўйлардим.
 
«Анчадан бери бунчалик кўп югурмагандим»

— Умуман олганда, Ўзбекистон варианти қандай пайдо бўлди? Ёдимда бор, ўтган йили сизнинг Исроил чемпионатига йўл олишингиз ҳақида гапирилганди...
 — Бундай вариантни менга бевосита футбол ичидагилар таклиф қилишмаганди. Бир нечта одамлар орқали бу таклиф менга етиб келганди. Бошланишида мен бу вариантга аҳамият бермади. Боиси, "Александрия" бош мураббийи Владимир Шаранга чемпионат охирига қадар жамоада қолишга ваъда бергандим. Лекин Владимир Богданович билан маслаҳатлашишга қарор қилдим. У эса раҳбарият билан учрашганидан кейин менга жамоанинг олдига ҳеч қандай вазифа қўйилмаслиги ва таркиб ёшартирилиши, шу туфайли, агар менда бундай вариант бўлса, ўзимни синаб кўришим мумкинлигини айтди. Шунинг учун барча таътилга йўл олганида, мен дам олиш билан боғлиқ барча режаларимни бекор қилиб, Тошкентга йўл олдим.
 
— У ерга бориб нималарга кўзингиз тушди? Клубда ишлаш учун барча шароитлар яратиб берилганми? Биз "Пахтакор"ни анчадан бери биламиз, "Бунёдкор"ни Ривалдо пайтида эшитганмиз, "Насаф"нинг Демьяненко билан эришган ютуқларини биламиз. "Локомотив" эса ҳали кўпчиликка маълум эмас.
— Бошиданоқ менга ҳаммаси ёқди: яхши кутиб олишди, қизиқарли клуб, ривожланмоқда. Клубнинг ўз базаси ва стадиони бор. Ягона мени ҳижолат қилган нарса — мени таклиф қилишганида, мен гипсда эдим. Мен кузги мавсумнинг сўнги қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юбордим, икки ҳафта шуғулланмадим. Гипсни ечганимдан кейин эса ҳаттоки укол билан жиддий шуғулланишга тўғри келди. Йиғинлар эса оғир ва самарали ўтди. Асосий эътибор жисмоний тайёргарликка, югуриш машқларига қаратилди. Тўғрисини айтсам, анчадан бери бунақа югурмагандим (кулади). Лекин чидадим. Ҳозир эса ўзимни анча яхши ҳис қиляпман ва мавсум бошланишини интизорлик билан кутяпман.
 
— "Локомотив"нинг йиғинлари нафақат самарали, балки рақиблар борасида қизиқарли ҳам бўлди. Ҳаттоки жамоангиз сафида "Шахтёр"га қарши ўйинда иштирок этдингиз...
— Мен "Локомотив"нинг иккита йиғинида иштирок этдим. Биринчиси Ўзбекистонда ўтди ва бу ерда маҳаллий жамоалар билан назорат ўйинларини ўтказдик. Амирликларда эса хорижик клублари билан ўйинларда иштирок этдик. Хитой, араб, Россиянинг "Урал" ва "Шахтёр" клублари билан ўйнадик. Барча ўйинлар шиддатли бўлди. Ҳаттоки чарчаб ҳам қолдик.
 
— "Бунёдкор" ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лутфулла Тўраев яқинда "Локомотив"га ўтибди. Жамоангиз бу орқали чемпионга жиддий қаршилик кўрсатмоқчими?
 — Билишимча, "Бунёдкор"дан бир эмас, 4 футболчи ўтган. "Локомотив"да тажрибали футболчилар кўплиги сезилиб турибди. Шунингдек, ёшлар ҳам ёмон эмас. Ёши 30дан ошган футболчилар етарли. Бундай жамоада ишлаш қизиқарли.

— Сиз "Локомотив"га молдовалик Кожокарь билан бир вақтда ташриф буюрдингиз. Жамоада яна хорижликлар борми?
— Ҳа, россиялик Гоголь бор.
 
«Доимо ош еймиз, у менга ёқади!»

— Хориждаги фаолият ёқяптими? Ўзбекистонни тўлақонли равишда «хорижий мамлакат» деб аташ мумкинми?
— Бирданига жавоб бериш қийин. Олдин мавсум бошлансин, ўйинларда иштирок этайлик, бу ерда бироз яшай. Дастлабки таассурот — одамлар меҳмондўст, клуб эса яхши. Ўзбек халқининг менталитети ҳам бизнинг одамларникига ўхшаш.
 
— Наҳотки, ош, дўппи каби миллий тасвирлар йўқ бўлса?
— Ош бор албатта. Ҳозирча бу менинг энг севимли таомим. Уни доимо еймиз. Бу ердагиси — ҳақиқий ош!

— Тошкентга мослашиб кетдингизми?
— Ҳа, Тошкент — Осиёча уйғунликка эга бўлган яхши шаҳар. Ҳозирча клуб базасида истиқомат қиляпман. Ҳали оилам бу ерга кўчиб келмади, шунинг учун иш жойига яқинроқ жойда яшашга қарор қилдим.

«Йиғинда ватандошим билан учрашиш ёқимли бўлди»

— Ҳужум чизиғидаги рақобат жиддийми?
— "Локомотив"да ҳар бир позицияда рақобат жиддий. Ҳар бир позицияга 3-4 нафардан футболчи бор. Ҳужумчилар эса турли тоифадаги футболчилар. Рақобат нуқтаи назаридан оғир бўлади, аммо ишлаш қизиқарли. Айни вақтда ким кучли бўлса, ўша майдонга тушади.
 
— "Локомотив" мураббийлар штаби билан яхши муносабатдамисиз? Билишимча, бу жамоада Вазген Манасян ҳам ишлаётган экан. У узоқ йиллар давомида Полтавада яшаб, ишлаган.
— Мураббийлар билан яхши муносабатдамиз. Вазген Игнатович менга кўп нарсани ўргатяпти, муҳитга мослашишимга ёрдам беряпти.
 
— Ўтган мавсумда маҳаллий чемпионатнинг энг яхши тўпурари украиналик Александр Пишур бўлди. "Локомотив" таклифини қабул қилишдан аввал "Бунедкор" ҳужумчиси билан маслаҳатлашдингизми?
— Ҳа, айнан биринчи йиғинга келаётганимда Пишур билан битта самолётда учиб келдик. Тўрт ярим соат давомида у менга Ўзбекистон футболи ва ҳаётининг ўзига хосликлари ҳақида сўзлаб берди. Амирликда эса у билан яна учрашдик ва гаплашдик.

«Осиё харитасини ўрганмоқдаман»
— Ўзбек футболи ҳам худди қозоқ футболи каби Европа эмас, Осиё футболига ўхшашми?
— Мен аввал бу ҳақида билмагандим, бунга қизиқмагандим. Шахсан менга бу қизиқ. Осиё чемпионлар лигасида мен аввал тўқнаш келмаган клублар билан ўйнашга тўғри келади. Ҳозирданоқ мен харитага назар ташлаб, қайси мамлакатлари вакиллари билан ўйнашимиз мумкинлиги билан қизиқиб кўрдим. Масофалар, албатта олис, аммо қизиқарли бўлади.
 
— Кейинги ҳафтада "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасида ўз стартини бошлайди. Ушбу мусобақага жамоа ва сизнинг тайёргарлигингиз қандай?
— Жамоага яхшигина юклама бериляпти. Кунига икки маҳалдан шуғулланяпмиз. Ўйлайманки, мураббийлар штаби футболчиларнинг тайёргарлигини қайси пайтда максимал даражага чиқаришни ҳисоб-китоб қилишган. Биз рақибни "Локомотив" стадионида эмас, "Пахтакор"да қабул қиламиз. Яқин кунларда Кувайтнинг "Ал-Кувайт" ва Ироқнинг "Аш-Шорта" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади ва бу жуфтлик ғолиби бизга рақиблик қилади.

— "Локомотив" ўтган мавсумда чемпион — "Бунёдкор"дан атиги 1 очко ортда қолди. Билишимча, ушбу мавсумда жамоангиз олдига фақат максимал натижалар қўйиляпти...
— Ҳа, бу ёқимли. Ҳар қандай профессионал футболчи совринларга интилади. Ҳар бир йўналиш бўйича жиддий вазифалар қўйилган. Қолгани эса бизга — жамоа, мураббийлар ва футболчиларга боғлиқ.

— Сизгача украиналиклар Ўзбекистонда маълум ютуқларга эришишди. Демьяненко "Насаф"ни ОФК кубоги ғолиблигига олиб келган бўлса, Пишур Ўзбекистон чемпиони ва кубок соҳиби ва энг яхши тўпурар бўлди. Уларнинг муваффақиятларидан кейин сизнинг шахсингизга матбуот ва мухлислар томонидан қизиқиш юқорими?
— Мухлислар билан ўйинлар пайтида стадионда учрашамиз. Матбуот вакиллари эса бир неча марта қўнғироқ қилиб, қисқа интервьюлар олишди.
 
— Ҳали чемпионат бошланмасдан туриб, ҳали бу ҳақида гапириш эрта. Шундай бўлса-да, ўзбек футболи, унинг услуби ва даражаси борасида қандай фикрдасиз?
— "Локомотив" борасасида таассуротларим фақат ажойиб. Ташкилотчилик, коллектив — ҳаммаси яхши. "Локомотив" ўз олдига фақат максимал натижаларни қўяётгани сезилмоқда. Буни Украина чемпионатидаги кучли тўртликка кириш билан таққосласак бўлади. Ўйин услуби — барчаси пас орқали, ҳеч ким таваккалига олдинга тепиб юбормайди. Ўйинчилар пас орқали техник футбол намойиш этишга ҳаракат қилишади.

— "Шахтёр"га қарши ўйнаганингизда донецкликлардан кимдир сизни танидими?
— Ўйиндан олдин Дима Чигринский билан қисқача гаплашдик. йиғин пайтида украиналикларни доимо учратиш мумкин. Яқинда бизга узоқ бўлмаган жойда Самарқанднинг "Динамо" жамоаси шуғулланди. Мен эса 5 йилдан бери бу жамоада ўйнаётган дарвозабон Андрей Мельничукнинг олдига бордим. У билан суҳбатлашиш ёқимли бўлди.
 
— ОЧЛ баҳслари кейинги ҳафта бошланади, аммо ички биринчилик бир ойдан кейин старт олади. Жамоанинг чемпионатга қандай тайёргарлик кўриши маълум бўлдими?
— Барчаси ОЧЛнинг дастлабки саралаш босқичидан қандай ўтишимизга боғлиқ. Агар ҳаммаси жойида бўлса, 15 февраль куни иккинчи босқич доирасида ўйинда иштирок этамиз. Ундан кейин эса чемпионатга ва ОЧЛнинг гуруҳ босқичига тайёргарлик давом этади.
 
— Ўзбекча сўзларни ўргандингизми?
— Ҳозирча йўқ. Бу борада йигитлар менга ёрдам беришади, деган умиддаман (кулади).
 
— Ўзбекистондаги фаолиятингизнинг илк йилида ўз олдингизга қандай мақсадлар қўйяпсиз?
— Очиғини айтсам, ўз олдимга қандай вазифалар қўйишни истамайман. Энг асосийси, соғлик бўлса, раҳбарият томонидан қўйилган вазифаси сари интиламиз. Жамоа қайси йўналишда ҳаракат қилса, мен ҳам жамоа билан бирга юраман.
 
— Клуб бежизга "Локомотив" деб номланмаса керак?
 — Ҳа, жамоа маҳаллий темирйўллар компаниясига қарашли. Ҳомийлар ва логотип ҳам темирйўллан компаниясига оид.

— Ҳужумчи Шевченконинг "Локо"даги тақдимот маросими ўтказилдими?
— Йўқ, ҳали янги футболчиларни расман таништиришмади. Тезроқ мухлислар билан танишиш, майдонга чиқиш ва маҳаллий футболга мослашиб олишга умид қиламан.

Манба: www.football.ua
Киритилди: 14:26, 04.02.2014.
Ўқилди: 7368 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.