Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Испания кубоги ярим финалининг «Реал»га қарши кечган ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Реал» жуда яхши ўйин кўрсатди. Уларнинг иккита голи бизнинг футболчилар ҳисобига ёзилди. Қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Рақибни табрикламоқчиман. Таъкидлаш керак, «Реал» тўпсиз қолганда жуда қўпол ўйнади.
Бу бизнинг энг ёмон ўйинимиз дея олмайман. Ҳужумларда аниқ ўйнай олмадик ва яккакурашларда имкониятни бой бердик. Олдимизда 90 дақиқа бор»,- дейди мураббий.