Ҳоким кубоги-2014 мусобақасининг “А” гуруҳи баҳслари якунига етди. 3-турнинг марказий ўйини сифатида эътироф этилган “Нефтчи-1” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳс чиндан ҳам қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Аммо 90 дақиқа мобайнида мухлислар гол кўришмади. Учрашув нурсиз дуранг билан интиҳо топди.
Натижада Мурод Исмоилов шогирдлари гуруҳда биринчи ўринни олган ҳолда ярим финалга йўл олишди. Кейинги босқич 9 февраль куни ўтказилиши режалаштирилган.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинга “Андижон-1” жамоаси келмагани боис, “Футбол инфо” жамоасига техник ғалаба ёзилди.
Кеча “Нефтчи-1” сафида таниқли ўйинчилардан бири Жаҳонгир Жиямуродов ҳаракат қилганини ҳам таъкидлаш жоиз. Бу яримҳимоячи айни дамда Мурод Исмоилов жамоасида кўрикдан ўтмоқда.
“Ҳоким кубоги-2014”
“А” гуруҳи, 3-тур
"Нефтчи-1" - Қўқон-1912" 0:0
“Нефтчи-1”: Сардор Қобулжонов, Дилёрбек Эрматов, Жаҳонгир Меҳмонов, Александр Клецков, Максимилиан Фомин, Абдуллоҳ Олимов, Александру Оника, Жаҳонгир Жиямуродов, Мурод Бобожонов, Иззат Ғаниев, Отабек Зокиров.
Захира: Алишер Фахрутдинов, Вячеслав Пономарёв, Иқбол Бобохонов, Умид Қодиров, Жавоҳир Расулов, Азамат Илёсов, Сайдулло Раҳматов.
“Қўқон-1912”: Азиз Ашуров, Жалил Кимсанов, Раҳматулло Мелибоев, Азиз Мадалиев, Баҳодир Акрамов, Лазиз Сафоев, Жўрабек Ёқубов, Аҳмаджон Раимжонов, Омон Абдуғаниев, Александр Критинин, Рустам Абдуҳамидов.
Захира: Андрей Бакланов, Азиз Тўхтабоев, Хуршид Узоқбоев, Али Юлдашев, Абдуллажон Мирзаев, Аваз Маматхўжаев, Даврон Маматов.
“Нефтчи-1” |
3 |
2 |
1 |
0 |
9-1 |
7 |
“Қўқон-1912” |
3 |
2 |
1 |
0 |
7-1 |
7 |
“Футбол инфо” |
3 |
1 |
0 |
2 |
2-11 |
3 |
“Андижон-1” |
3 |
0 |
0 |
3 |
0-5 |
0 |