Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Ион Марин: «Локомотив»ни ўрганишга вақтимиз бўлмади»

Баҳо:
+-1 | -

Хабарингиз бор, чемпионлар лигасининг саралаш босқичи доирасида Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси Кувайтнинг «Ал-Кувайт» клубига қарши майдонга тушади. Шу муносабат билан «Пахтакор» стадионининг конференц-залида ҳар икки жамоа мураббийлари ва футболчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонларимиз бош мураббийи Ион Марин қатнашди.

— Ўйин жуда қийин бўлади, албатта ҳар икки жамоа учун. Рақиб жамоа яхши шаклланган. Об-ҳаво ёмон бўлишига қарамай стадион яхши ҳолатда. Қисқа муддат ичида «Локомотив» ўзгарди. «Дубай»да сизнинг ҳужумчингиз Улуғбек Бақоевнинг ўйинини кўрдим. У билан бирга ишлаганмиз. Ўзбек футболчилари жуда кучли.

– «Локомотив»ни қай даражада ўргандингиз? Рақибдан нималарни кутяпсиз?
– Рақибни ўрганишга ҳаракат қилдик. Лекин сизга улардан нима кутаётганимни айта олмайман. Билганим шуки, рақиб бу ўйинга яхши тайёрланган. Бизнинг қандай тайёргарлик кўрганимизни эртага кўрасиз.

– «Ал-Кувайт» эртага мағлубиятга учраса, ОФК кубогида мусобақани давом эттиради, шунинг учун бу сиздан ортиқча босимни олиб ташлайдими?
– Биз қитъанинг биринчи рақамли мусобақасида қатнашишни ният қилганмиз. Иккинчи маротаба чемпионлар лигасига чиқиш имконига эга бўлмоқдамиз. Бунақаси бир марта бўлган ва биз фойдалана олмагандик. Нима бўлса ҳам биз қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

– Матбуот анжумани бошлангандан буён ҳамма ҳаво ҳақида гапирмоқда. Лекин профессионал футболчилари қандай ҳаво бўлишига қарамай ўйнаши керак эмасми? Сизнинг клубингизда терма жамоа даражасидаги футболчилар борми?
– Албатта футболда ҳар қандай ҳолат бўлади ва биз ўйнашга мажбурмиз. Тўғри айтдингиз, профессионал футболчилар нолиши керак эмас. Бизнинг клубда Кувайт терма жамоасида ўйновчи футболчилари бор. Кувайтда футбол ривожланмоқда. Охирги Осиё чемпионатида терма жамоа Ўзбекистонга қарши ўйнаган эди ва ўзингиз кўрдингиз терма жамоа ривожланмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:38, 07.02.2014.
Ўқилди: 5006 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.