Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Рўзиқул Бердиев: «Йигитларимиз ўйинга тайёр»

Баҳо:
+ | -

Бугун ўтказилган ўйинолди матбуот анжуманида дастлаб “Насаф” бош мураббийи жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа сардори Артур Геворкян иштирок этишди.

— Эртага шиддатли ва муросасиз беллашувга гувоҳ бўламиз, — дея гап бошлади “Насаф” устози. —  Чунки ҳар иккала жамоанинг ҳам мақсади — ғалаба қозониш. “Ал Жаиш” Қатарнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Шу боис ўйин осон кечмаслигини ҳис қилиб турибмиз.  Биз ушбу ўйинга қадар Туркия ва БААга ўқув-йиғин машғулотларини олиб бордик. Ўйлайманки, эртанги ўйинга жамоамиз ҳар томонлама тайёр. Мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

— Плей-офф ўйинининг битта учрашувдан иборат эканлигини ҳисобга олсак ўйин 90 дақиқадан кўпроқ давом этиши мумкин…
— Албатта буни ҳам ҳисобга олганмиз. Шу боис йиғинларда жисмоний тайёргарликка асосий эътиборни қаратдик. Футболчиларимиз бу каби вазиятларга ҳам тайёр.

— Таркибда йўқотишлар йўқми?
— Жамоамизнинг етакчи футболчиси, мамлакат терма жамоаси аъзоси Шоҳруҳ Гадоев жароҳати боис ҳозир биз билан бирга эмас. Шунингдек, яна бир ҳимоячимиз Алишер Юсупов виза билан боғлиқ муаммолар туфайли Қатарга келолмади. Қолган барча футболчиларнинг соғлиғи жойида. Улар биз билан Доҳага келган.

Артур Геворкян: — Эртага янги мавсумнинг илк расмий учрашувини ўтказамиз ва бу ўйиннинг аҳамиятини ҳис қилиб турибмиз. Рақибнинг кучини биламиз. Мақсадимиз яхши ўйин кўрсатиб мақсадга эришиш.

— Плейф-офф ўйини бир учрашувдан иборат эканлиги ва уни сафарда ўтказиш қийинчилик туғдирмайдими?
— Биз биринчи марта сафарда ўйин ўтказаётганимиз йўқ. Шу сабабли мураббий кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қиламиз. Ҳаяжонланмасдан бирчамиз бир ёқадан бош чиқариб, фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 19:30, 07.02.2014.
Ўқилди: 5261 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик