«Анжи»нинг собиқ бош мураббийи Гус Хиддинк Голландиянинг ПСВ клубида фаолиятини давом эттиради. У ерда Хиддинк бош мураббий Филип Кокуга ёрдамчилик қилади. 67 ёшли мутахасис жамоа билан мавсум охирига қадар шартнома имзолаган.
«Ишсиз ўтира олмасдим. Футбол билан боғлиқ қандайдир иш қилишим керак эди»,- дейди Хиддинк.
Хабарингиз бор, Хиддинк жаҳон чемпионатидан кейин Голландия терма жамоасини қабул қилиб олади.