Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Элдорбек Суюнов: «Жамоамиз ҳозир ҳам кучли»

Баҳо:
+ | -

Жорий йилги дастлабки хориж йиғинини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказган   «Насаф» клуби футболчилари қисқа муддатли танаффусдан кейин 30 январь куни Шаржа (БАА)га жўнаб кетишди. Ушбу сафар олдидан жамоа дарвозабони Элдорбек Суюновни суҳбатга чорладик.

— Элдорбек, жамоангиз Анталия шаҳрида 2 ҳафталик ўқув-машғулотлар йиғини ўтказди. Ундан қандай таассуротлар қолди?
— Албатта, таассуротлар ижобий. Анталиядаги йиғин режага асосан кечди. Аммо назорат баҳслари сони режалаштирилганидан камроқ бўлди. Аслида мураббийларимиз у ерда 6та назорат баҳси ўтказиш ниятида эдилар. Аммо айрим сабабларга кўра, 4та ўйин билан чекландик. Украинанинг «Карпати» жамоасига қарши баҳс ноқулай об-ҳаво туфайли ўтказилмади. Туркияда клубимизга «Кукеси» (Албания, 2:1), «Шахтёр» (Қарағанда, Қозоғистон, 2:1), Қозоғистон ёшлар термаси (U-22, 3:2) ва «Ворскла» (Украина, 0:2) рақиб бўлишди. Ўтказилган учрашувларнинг 3тасида ғалаба қозониб, 1тасида мағлубиятга учрадик. Умуман олганда, рақибларимиз ичида «Шахтёр» ва «Ворскла» клублари анча кучли саналишади. Лекин биз бу клубларга ҳам муносиб қаршилик кўрсатдик. Хусусан, қарағандаликлар устидан ғалаба қозондик, аммо украиналиклардан мағлубиятга учрадик. 

Ўзимга келсак, белимдаги жароҳат сабаб йиғин давомида кўпроқ индивидуал тарзда шуғулландим. Лекин мураббийларимиз жисмоний ҳолатимни синаш мақсадида «Шахтёр» ва «Ворскла» жамоалари билан ўйин­ларда мени ҳам майдонга туширишди.

— Умуман, жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлдингизми?
— Йўқ, белимда ҳали бироз оғриқ бор. Лекин клубимиз шифокорлари Шаржадаги йиғин давомида умумий машғулотларга қўшилишимни таъкидлашди. БААда докторлар яна бир марта тиббий кўрикдан ўтказиб, якуний хулосага келишади. Худо хоҳласа, яқин кунлар ичида муаммодан батамом қутуламан.

— Айнан жароҳат туфайли Уммонда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги (U-22) Осиё чемпионатига боролмадингиз. Ҳамюртларимизнинг турнирдаги иштирокларини кузата олдингизми?
— Ҳа, ёшлар терма жамоамизнинг барча учрашувларини томоша қилдим. Афсуски, ҳамюртларимиз омадсизликка учраб, гуруҳ баҳсларидан кейиноқ ўз иштирокларини якунлашга мажбур бўлишди. Ваҳоланки, таркиб ёмон эмасди ва аксарият футболчилар ўтган йили Туркияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишганди.

— Сизнингча, Шуҳрат Мақсудов шогирдларининг муваффақиятсиз иштироклари сабаби нимада?
— Менимча, ушбу мусобақага жиддий эътибор қаратилмади ва тайёргарлик яхши олиб борилмади. Акс ҳолда, таъкидлаганимдек, терма жамоа­миз мусобақа совриндорлари қаторидан ўрин олиши эҳтимолдан холи эмасди.

— ОЧЛ-2014нинг дастлабки «плей-офф» баҳсида «Насаф»га Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби рақиб бўлади. Бу жамоани ўрганиш жараёни қандай кетяпти? 
— Мураббийларимиз Қатар клуби ҳақида маълумот тўплашда давом этишяпти. Шунингдек, улар «Ал-Жаиш»нинг ўйинлари ёзилган видоёзувларни томоша қилиб, рақибни пухта ўрганишяпти ва бизга керакли маълумотларни беришяпти. «Ал-Жаиш» кучли жамоа ва таркибида тажрибали легионерлар бор. Яқинда бразилиялик яна бир маҳоратли футболчи рақибимиз сафига қўшилибди. Шундай бўлса-да, асосий мақсадимиз — ОЧЛнинг гуруҳ босқичига йўл олиш. Ўйлайманки, бунга қурбимиз етади.

— 30 январь куни «Насаф» навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказиш учун иккинчи хориж сафари, яъни БААга жўнаб кетади. Чет эл йиғинлари клубингизнинг бу йилги ўйинларида қанчалик асқотиши мумкин?
— Хориж йиғинларининг фойдаси катта. Ўзингизга маълум, юртимизда қиш фасли анча совуқ ва майдонлар қор билан қопланган бўлади. Хорижда эса машғулотларни сифатли майдонларда ўтказиб, кучли клубларга қарши назорат баҳсларида майдонга тушиш имкони бор.

— «Насаф» ўтган йилги бронза медали соҳиби. Янги мавсумда ҳам мухлислар сизлардан муносиб иштирок кутишлари тайин. Жамоангизнинг бу йил ўз мавқесини сақлаб қолишига ишонасизми?
— Аслида XXII миллий чемпионатимизда ҳам клубимизнинг олдига чемпионлик унвонига эришиш ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш вазифаси қўйилганди. Аммо якунда бронза медали билан чекландик. Хуллас, бўлажак мавсумда ўтган йилгидан кўра, яхшироқ натижага эришиш, шунингдек, биллур совринни қўлга киритишга интиламиз.

— Бироқ бу мақсадни амалга ошириш учун таркиб кучайтирилиши керак. Лекин «Насаф»ни бир қатор футболчилар тарк этишдию, таркибга саноқли ўйинчилар жалб этилишди, холос...
— Таркибни шакллантириш билан мураббийлар штаби шуғулланади. Жамоамиз айни пайтда ҳам бошқа клублардан кучсиз эмас. Гарчи сафимизни бир қатор футболчилар тарк этган бўлсаларда, мураббийларимиз уларнинг ўринларини маҳоратли ёшлар билан тўлдиришмоқда. Албатта, улар янги мавсумда ўзларини кўрсатишга интилишади. Бундан ташқари, сафимизга Игорь Таран қўшилди. У анча тажрибали ҳужумчи ва Туркиядаги йиғинда 5та гол уриб, буни исботлади. Янги мавсумда Игорь жамоа­миз муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшади, деб умид қиламан.

— Янги мавсум тақвими борасида нима дея оласиз? Унга кўра, клубингиз 1-турда «Динамо»ни қабул қилиб, 2-турда сафарда ўтган йилги вице-чемпион «Локомотив»га қарши майдонга тушади. Умуман олганда, тақвим клубингиз учун оғир келмадими?
— Йўқ, менимча, тақвимга эътироз билдириш нотўғри. Мисол учун, ўтган йили 2-турдаёқ «Бунёдкор»га қарши майдонга тушгандик. Барибир, мавсум давомида ҳар бир клуб билан ўйнашимизга тўғри келади. Шундай экан, ҳар бир учрашувда мураббийларимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажарсак, натижаларимиз ижобий тус олади. Умуман, мавсумда мухлисларимиз кутган ўйин намойиш этишимизга ишонаман.

Улуғбек УМАРОВ суҳбатлашди

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:39, 08.02.2014.
Ўқилди: 3631 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.