«Бавария» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Хави Мартинеснинг жамоада қолишини таъкидлади.
«У жамоадан кетишига ишонмайман. Мартинес мен жамоада қанча қолсам, шунча вақт ўйнайди. Хави «Бавария» учун керакли футболчи»,- дейди мураббий.
Аввалроқ Мартинес «Реал»га ўтмоқчи эканини маълум қилган эди.