"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини "Норвич"га қарши ўйиндан сўнг (0:0) қуйидагича фикр билдирди.
"Ғалаба қозона олмаганимиздан хафсаламиз пир бўлди. Қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, аммо қаршимизда жуда яхши рақиб турганди: улар ажойиб ҳимояланишди.
Агуэро, Негредо ва Жеко жисмоний жиҳатдан ҳали тайёр эмаслар. Улар жамоамиз учун жуда муҳим ўйинчилардир.
Рақибларимизнинг барчаси ҳали очко йўқотишади. Ҳозир биз етакчидан 2 баллга ортда қоляпмиз. Олдинда ҳали 13 тур бор ва биз ўз ўйинимизни кўрсатишда давом этишимиз керак", - деди Пеллегрини.