Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Сочи-2014. Саккиз комплект медаллар ўйналади

Баҳо:
+ | -

Бугун Сочи олимпиадасида 8та медаллар комплекти учун баҳслар ўтказилади. Бу олимпия кунлари орасида энг кўп медаллар ўз эгаларига топшириладиган кун. Бошқа кун бунчалик кўп медаллар шодаси ўйналмайди. Бугунги кун мусобақалари анонси билан таништириб ўтамиз.

Сноуборд, слоупстайл
Олимпия ўйинларига янги киритилган сноуборднинг слоупстайл йўналишида аёллар ҳам медаллар учун кураш олиб боришади. Баҳслар 11:30да бошланади.

Тоғ чанғиси
Тезкор тушиш бўйича баҳслар Тошкент вақти билан 12:00да бошланади. Ўз касбининг усталари ўртасидаги баҳс кескин кечишига шубҳа йўқ.

Скиатлон: 15 + 15 км.
Эркаклар Олимпиаданинг 30 км.ли Скиатлонда оммавий стартга чиқишади. Масофанинг биринчи ярми классик устида босиб ўтилса, чанғилар алмаштирилганидан кейин спортчилар конькича услубда югуришади. Бошланиш вақти — 15:00.

Конькида югуриш
Аёллар бугун 3000 метрга югуришда медаллар учун кураш  олиб боришади. Кеча эркаклар ўртасидаги 5000 метр масофага югуришда барча медаллари Голландияга кетганди. Голланд аёллари ҳам ғолибликка асосий даъвогар ҳисобланишади. Баҳс 16:30да бошланади.

Биатлон
Бугун аёллар Спринтда мусобақалашишади. Спортчилар умумий узунлиги 7,5 км. бўлган масофа давомида 2 марта ўқ отиш мафдончасида бўлишида ва бир ётиб, бир марта тик туриб нишонга ўқ отишади. Биатлончилар старти 19:30да бошланади.

Чана спорти
Ушбу спорт турида дастлабки медалларни эркаклар яккалик баҳсларида аниқлашади. Кеча бўлиб ўтган 2та уринишлардан кейин Фанкувер олимпиадаси чемпиони, олти карра жаҳон чемпиони Феликс Лох пешқадамликни қўлга олди. Иккинчи ўринни эса россиялик Альберт Демченко эгаллаб турган бўлса, учинчи поғонада Армин Цоггелер банд этиб турибди. Бошланиш вақти - 19:30

Фигурали учиш
Уч кундан бери ушбу спорт турида жамоавий курашлар давом этмоқда. Бугун финал баҳслари бўлади ва унда жамоалар 3та йўналишда муз устига чиқишади. Бу баҳслар 20:00да бошланади.

Трамплиндан сакраш
Ўрта трамплин (К-95)дан сакраш бўйича эркаклар финал баҳсларида иштирок этишади ва медаллар тақдирини ҳал қилишади. Финал икки босқичдан иборат бўлади. Уларнинг дастлабкиси 22:30да, иккинчиси 23:35да бошланади. Финалда 10 нафар спорт трамплиндан сакрашади.

Шунингдек, бугун хоккей мусобақалари давом эттирилади. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:43, 09.02.2014.
Ўқилди: 3344 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.