Ўзбекистонлик Денис Истомин Голландиянинг Роттердам шаҳрида бўлиб ўтаётган соврин жамғармаси 1,85 миллион доллар бўлган АТП турнирини омадсиз бошлади.
У биринчи босқичда латвиялик теннисчи Эрнест Гулбисга 4:6, 6:7 (4:7) ҳисобларида имониятни бой берди. Бу Дениснинг латвиялик теннисчидан қабул қилиб олган иккнчи мағлубияти бўлди. Улар аввалроқ Ницада тўқнаш келишган ва ҳамюртимиз уч сетда имкониятни бой берган эди.